Термиз Давлат Университетида “Судга оид хатшунослик экспертиза назарияси ва асослари мавзусида ўқув ва амалий машғулоти ўказилди
Жорий йилнинг 15-февраль куни Сурхондарё вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика маркази бош эксперти подполковник И.А.Алимов Термиз Давлат Университетининг “Амалий филология” таълим йўналишининг биринчи босқич талабалари иштирокида “Лингвистик экспертиза назарияси” фанидан бугунги кундаги аҳаматга эга бўлган “Судга оид хатшунослик экспертиза назарияси ва асослари” мавзусида ўқув ва амалий машғулоти ўказилди.
Ўқув жараёнида ёш талабаларга, хозирги кунда Хатшунослар томонидан турли қўлёзма ёзувлар, рақамли белгилар, ҳужжатлардаги имзоларнинг бажарувчиси ҳақидаги маълумотларни ва ҳужжатнинг тузувчисини аниқлаш, фуқаровий даъволарни кўриб чиқишда, жиноятнинг олдини олиш ва очишда аҳамиятга эга бўлган турли ҳужжатларни тузиш (ёзиш шароити, ёзувчининг ҳолати) билан боғлиқ бўлган бошқа ҳақиқий маълумотларни аниқлашга ёрдам беришликни ҳамда ҳисоб-китоб ҳужжатларини қалбакилаштириш орқали амалга оширилган фирибгарлик ва ўғрилик факти бўйича жиноят ишларини тергов қилишда хатшунослик экспертизасиининг ўрни алоҳида аҳамиятга эга эканлиги ҳақида тушунчалар берилди. Ўтказилган тадбирда талабалар тамонидан берилган саволларга мутахассис тамонидан жавоб берилди.
Сурхондарё вилояти Ахборот хизмати