27 Апрел 2022 йил 505

Термиз Давлат университетида, "Хотин-қизлар ҳуқуқий маданиятини ривожлантириш истиқболлари" мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.

Термиз Давлат университетида, Сурхондарё вилоят Прокуратураси, Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Хотин-қизлар масалалари бўлими ва Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш Маркази, Термиз шаҳар ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, Термиз Давлат Университети билан ҳамкорлигида "Хотин-қизлар ҳуқуқий маданиятини ривожлантириш истиқболлари" мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда, Термиз шаҳар ИИБ Пробация ҳисобидан турувчи хотин-қизлар, ВЕИҲЁК Марказидаги вояга етмаган қизлар, Термиз Давлат Университети талаба ва ўқитувчилари иштирок этишди.
Ўтказилган йиғилишда, "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонун, "Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги 2022 йил 1 март кунидаги 146-сонли Қонуни, "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳаларида қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими тўғрисида"ги Низомнинг мазмун моҳияти иштирокчиларга тушунтириб ўтилди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, жамиятда сиёсий фаолигини кучайтиришдан иборат. Мавзуга оид видеоролик намойиш этилди ва буклетлар тарқатилди.
Шунингдек, иштирокчиларга Термиз Давлат Университетининг иқтидорли талабалари томонидан ашула ва рақс, саҳна кўринишлари намойиш этилди. Тадбир кўтаринки руҳда ўтказилиб, йиғилиш иштирокчиларида катта таасурот қолдирди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech