28 Октябр 2022 йил 406

Термиз давлат университети талаба ёшлари ўртасида давра суҳбати ташкил этилди.

Термиз давлат университетида талаба ёшлар ўртасида эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари, никоҳ ёши, қариндошлар ўртасида никоҳ ва унинг ҳуқуқий оқибатлари олиш мақсадида "Ёшларни тиббий, психологик ва ҳуқуқий саводхонлиги оила мустаҳкамлигининг пойдевори" мавзусида Хорижий филология ҳамда Ижтимоий фанлар факультетида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Сурхондарё вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бош мутахассиси М.Саҳиева, Вилояти мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси катта инспектори Қ.Турсунов, Вилояти мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси қидирув бўлими инспектори У.Хайдаров, Термиз шаҳар ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор капитан С.Алланазарова ва Вояга етмаганлар бўйича инспектор психолог Г.Бозорова иштирок этди.

Суҳбатда талаба-ёшларнинг ҳуқуқлари,  биринчи тез ёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари ҳақида, оилада ва тушмуш қуришда учрайдиган муаммоларни бартараф қилиш каби мавзуларда талаба-қизлар билан суҳбатлашишди.

Text to speech