Термиз давлат университети Хотин-қизлар масалалари бўйича кенгаш ташаббуси билан 6-Талабалар турар жой биносида истиқомат қилувчи қизлар билан "Сиз-қонун ҳимоясидасиз!", "Аёл эъзозда" мавзуларида давра суҳбати ташкил этилди.
Термиз давлат университети Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Д.Ҳамзаева, Термиз шаҳар ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори капитан С.Э.Алланазарова, Термиз давлат ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими профилактика инспекторлари, Термиз давлат университети психологи Д.Муродхўжаева, Ўзбек филологияси хотин-қизлар масалалари бўйича декан ўринбосари ва факультет тюторлари иштрок этди.
Ушбу йиғилишда, хотин-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонликларини, уларнинг жамиятдаги мавқейини ошириш, гендер тенглиги масалалари бўйича қабул қилинаётган янги қонун ва қарорлардан талаба қизлар хабардор қилиниб, зўравонлик турлари, бу борада олиб борилаётган амалий чора-тадбирлар, хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқлари тўғрисида маърузалар ўқилди.
Тадбир давомида, талаба қизлар томонидан билдирилган фикр мулоҳазалар тингланиб, берилган саволларга масъуллар томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.