Термиз давлат университетида Сурхондарё вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари ва соҳавий хизмат раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 31 январ куни Термиз давлат университетида
вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Маънавий-маърифий
ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи Шерзод Шадиев, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Тергов бошқармаси бошлиғи Хуршид Атаназаров,
вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати Кибер хавфсизлик бўлими бошлиғи Мансур
Хўжаев ҳамда вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари
Ўлмас Ҳамидов, Термиз давлат университети биринчи проректори О.Шофиев, факултет
масъуллари ҳамда талаба-ёшлар иштирокида ўтган профилактик
мулоқотларда мутасаддилар томонидан кибрхавфсизликни таъминлаш, жиноятчиликнинг
олдини олиш борасидаги вазифаларда
жамоатчиликнинг иштироки ва ҳар бир шахснинг даҳлдорлик муносабати катта
аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.
Учрашув асносида
талабаларга Ички ишлар органларига ишга қабул қилиш тизимида яратилган
қулайликлар ва жараёнлари хусусида
маълумотлар берилди.
Намойиш этилган видео ролик орқали эса кишиларни огоҳликка ундовчи ва барча бирдек билиб амал қилиши лозим бўлган кўрсатмалар таъсирчан етказилди.