Термиз давлат университетида “Кибержиноятлардан огоҳ бўлинг!” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.
Сурхондарё
вилояти ИИБ Тезкор қидирув хихмати Киберхавфсизлик бўлими ишчи гуруҳи томонидан
Термиз шаҳрида жойлашган Термиз давлат университетининг Чет тиллари факультетида
профилактик тадбир ўтказилди.
Мазкур
ўтказилган “Кибержиноятчилик ва уларнинг содир этилишига сабаб бўлаётган асосий
омил ва шароитлар” мавзусидаги профилактик тадбирда ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлар
орқали тарғиб қилиниб, содир этилаётган кибержиноятлар, уларнинг ўзига хос хусусиятлари,
фейк ҳаволалар, кенг тарқалиб бораётган кибержиноятчилик турлари ҳақида тушунтиришлар
берилди.
Тадбир
давомида, шу каби қонунбузарликлар, фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик юзасидан
тавсиялар берилди.
Бундан ташқари содир этилаётган йўл-транспорт
ҳодисалари, уларнинг сабаб ва оқибатлари, ҳаракат давомида қоидаларга амал қилиш
кераклиги ҳақида ҳам сўз юритилди. Иштирокчилар
мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди. Тадбир давомида
100 нафарга яқин талабалар ва устозлар жамоаси фаол иштирок этишди.