25 Январ 2025 йил
548
Термиз давлат университетида талаба-ёшларни огоҳликка чорловчи тадбир ташкил этилди.
Унда "Ёшларни экстремизм ғояларидан асраш-барқарорлик омили!", "Интернетда экстремизм ғоялари тарғиботидан эҳтиёт бўлинг!" ва "Миллий қонунчиликдаги диний фаолиятни тартибга солувчи айрим ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти" мавзуларида тегишли ташкилотлар масъуллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбати давомида, талаба ёшлар эътиборига жиноят қурбони бўлишнинг олдини олиш мақсадига қаратилган видеоролик намойиш этилди. Шунингдек, талабалар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар олишди.