25 Феврал 2024 йил 381

Термиз давлат университетида “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалишининг олдини олиш”га қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди.

Наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат комиссиясининг баёни ва наркотик моддаларни суиистеъмол қилиш ва ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича 2021 – 2025 йилларга мўлжалланган комплекс чоралар дастури ижросини таъминлаш мақсадида, жойларда 2024 йилнинг 1 февраль кунидан 1 март кунига қадар манфаатдор идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалишининг олдини олиш” комплекс тезкор-профилактик тадбири ўтказилиб келинмоқда.

Шундай тадбирлардан бири Термиз давлат университети талаба ёшлари билан ўтказилди. Тарғибот тадбирида вилоят ИИБ Тезкор-қидирув хизмати масъуллари, Термиз давлат университети ўқитувчилари ҳамда талабалари иштирок этишди.

Ўтказилган тарғибот тадбири давомида, талаба ёшларга наркотик моддаларни суиистеъмол қилиш ва ноқонуний айланишига қарши курашиш ҳамда Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалишининг олдини олиш борасида вилоятда олиб борилаётган ишлар ҳусусида маълумотлар берилди.

Тадбир якунида талаба ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига масъуллар томонидан жавоблар олишди. 

Text to speech