9 Феврал 2024 йил 271

Термиз Давлат Университети Ахборот технологиялари факультети талабалари иштирокида "Наркотик воситалар ва психотроп моддаларнинг ёшлар хаётига салбий таъсири мавзусида” тарғибот-ташвиқот учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2019 йил 30 сентябрь кунидаги "Ички ишлар вазирлиги Академияси курсант ва тингловчиларининг Ички ишлар органларида амалиётларини ташкил этиш тўғрисида"ги буйруғи ҳамда Академиянинг 2023/2024 ўқув йилидаги ўқув жараёни жадвали ижросини таъминлаш мақсадида ИИВ Академияси бошлиғининг 2024-йил 16-январ кунидаги Фармойишининг режа топшириғига асосан, амалиёт давомида ҳар бир курсант ўзи таълим олган мактаб ва ИИВ академик лицейи, шунингдек ўзи истиқомат қилаётган маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳамда олий таълим муассасаларида "Наркотик воситалар ва психотроп моддаларнинг ёшлар ҳаётига салбий таъсири" мавзусида тарғибот тадбирини амалга оширишлари белгиланган.

Шу боис куни кеча Термиз Давлат Университети Ахборот технологиялари факультети талабалари иштирокида "Наркотик воситалар ва психотроп моддаларнинг ёшлар ҳаётига салбий таъсири мавзусида” тарғибот-ташвиқот учрашуви ўтказилди.

Тадбирда ИИВ Академияси, Сурхондарё вилояти ИИБ ва Термиз шаҳар ИИБ масъул ходимлари ҳамда ИИВ Академияси 3-ўқув курсантлари иштирок этишди.

Ўтказилган тарғибот ташвиқот учрашувида Университет талабаларига, жорий йилнинг 1-феврал кунидан 1-март кунига қадар мамлакатимизда ўтказилаётган "Ёшлар орасида гиёхвантлик воситаларини тарқалишига қарши кураш" ойлиги доирасида буклетлар тарқатилиб, тушунчалар берилди ҳамда видеоролик намойиш этилди.

Text to speech