Термиз давлат университетида "Ёшларда коррупсияга нисбатан тоқатсиз мунособатни шакллантириш"мавзусида давра суҳбари ташкил этилди.
Жорий йилнинг 26-апрел куни
Термиз давлат университетида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, 2023-йил
27-ноябрдаги ПФ-200-сон Фармони билан тасдиқланган Коррупсияга қарши курашиш бўйича
2023-2024-йилларга мўлжалланган давлат дастурининг 25-бандида белгиланган “Ёшларда
коррупсияга нисбатан тоқатсиз мунособатни шакллантириш” мавзусида давра суҳбари
ташкил этилди.
Тадбирда, коррупсияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга
оширувчи давлат органлари вакиллари, олийгоҳ талаба ёшлари ҳамда ўқитучилари иштирок
этишди.
Тадбир давомида,
“Ижтимоий фанлар” факултети декани Н.Очилов, Сурхондарё вилояти ИИБ ЖҚБ
коррупсияга ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими катта тезкор вакили
Ж.Нафасов, Сурхондарё вилояти Суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати
судялари – Д.Алимуродова ва С. Рахимов ҳамда вилоят жиноят ишлари бўйича судлов
ҳайъати судялари – И.Абраев ва О. Эргашев, олийгоҳ коррупсияга қарши курашиш
“Комплаенс назорат” тизимини бошқариш бўлими бошлиғи У.Девоновлар “Коррупсияга
қарши курашиш”, “Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш” ва “Ёшлар ўртасида
ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш” мавзуларида сўз юритдилар.