17 Феврал 2024 йил 622

Термиз Давлат университетида “Коррупция ривожланишимизга тўсиқ” мавзусида учрашув ўтказилди

Куни кеча, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси, Сурхондарё вилояти прокуратураси ҳамда жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти суди масъул ходимлари иштирокида Термиз Давлат университети талабалари ўртасида “Коррупция ривожланишимизга тўсиқ” мавзусида учрашув ташкил этилди.

Мазкур учрашувда Термиз Давлат университетининг профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этишди.

Учрашув давомида маърузачилар томонидан коррупцион жиноятларнинг келиб чиқишига шароит яратувчи сабаб ва омиллар, ушбу турдаги жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан қўлланиладиган жазо чоралари ҳамда жиноятларни олдини олиш бўйича тушунчалар берилди.

Хусусан тадбирда сўзга чиққан вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси Кадрлар гуруҳи катта инспектори майор Ш.Раҳимов коррупцион жиноятларни содир этилишида талаба ёшларнинг иштирок этаётганлиги салбий ҳолат эканлигини алоҳида таъкидлаб бу борада йиғилганларга амалий мисоллар келтирди.    

Тадбир якунида маърузачилар талаба ёшлар томонидан берилган саволларга жавоб беришди.

Text to speech