22 Феврал 2025 йил 794

Термиз давлат университетида "Шахслараро муносабатларни яхшилаш" мавзусида тадбир ташкил этилди

Университетининг хорижий тиллар йўналишида таҳсил олаётган талабалари ва масъуллари ҳамда   Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари иштирокида ташкил этилган тадбирда айни дамда воҳамизда бўлиб турган чет эл фуқаролари  талабалари ва ўқитувчилари ҳам таклиф этилди.

 Самимий мулоқотлар жараёнида юртимизга келаётган хорижий меҳмонларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва бу йўналишда эришилаётган ютуқлар хусусида маълумотлар берилди.

 Тадбир давомида самарали мулоқот ва инсонлар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш хизмат қиладиган психологик тренинг ўйинлар ўтказилди. Мусиқий чиқишлар тадбирнинг янада қизиқарли ва мазмунли ўтишини таъминлади. 

Text to speech