17 Октябр 2024 йил 487

Термиз давлат университети Юридик фанлар факультети талабаларига ўқув машғулот ўтказилди.

Куни кеча Термиз шаҳар ИИБ Эксперт-криминалистика гуруҳи катта эксперти катта лейтенант Ислом Норбеков томонидан Термиз давлат университети "Жиноят хуқуқи ва фуқаролик процесси" кафедраси 4-босқич талабаларига "Криминалистик тактиканинг умумий қоидалари ва ҳодиса жойини кўздан кечиришда далилий ашёларни олиш ва расмийлаштириш тартиби" мавзусида амалий ўқув машғулоти ўтказилди.

Ўтказилган машғулот давомида, талабаларга ҳодиса жойини кўздан кечириш тартиби ва эътибор берилиши лозим бўлган ҳолатлар батафсил тушунтирилди. Шунингдек,  талабалар Эксперт-криминалистика фаолиятининг сир-асрорлари билан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Text to speech