Термиз давлат университети Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти фаол аъзоларидан иборат "Қалқон" жамоатчилик гуруҳи янги ўқув йилидаги ўз фаолиятларини бошлади.
Маълумот
ўрнида, университет талабалари орасидан саралаб олинган “Қалқон” гуруҳининг 30 нафар
кўнгилли ёшлари олийгоҳ ва ётоқхона ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш, ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштиришда
профилактика инспекторларига яқиндан ёрдам беришади.