7 Декабр 2023 йил 809

Термиз Давлат университетида Бош қомусимиз тарғиботига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 7 декабрь куни Термиз Давлат Университетининг Юридик факультетида 8 декабрь – “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати" билан Конституциянинг мазмун моҳиятини ўрганиш юзасидан Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Юридик таъминлаш бўлими ходими подполковник М.Шоймардонов, вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси терговчиси майор Ф.Раҳимовлар иштирокида тадбир ўтказилди.

Тадбирда,   талабаларга янги таҳрирдаги Конституциямиздаги ўзгаришлар, киритилган янгиликлар юзасидан батафсил маълумотлар берилди. Тадбир давомида талабалар эътиборига видео ролик намойиш этилди.

Шундан сўнг, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа вакилларидан тегишли бўлган жавоблар олишди.

Text to speech