11 Декабр 2021 йил 396

Термиз Давлат Педагогика университетида "Зўравонликка қарши курашамиз!" шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Маълумки, Бирлашган миллатлар ташкилоти бош ассамблеясининг 1999 йил 17 декабрдаги резолюцияси билан 25 ноябрь — “Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни”-деб, эълон қилинган.
Шу муносабат билан юртимизда "Гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар" компанияси Термиз Давлат Педагогика университети талаба қизлари ўртасида, "Зўравонликка қарши курашамиз!" шиори остида тадбирлар, учрашувлар ташкил этилмоқда.
Тадбирда, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари, зўравонлик, руҳий зўравонлик, Жисмоний зўравонлик, Жинсий зўравонлик, Иқтисодий зўравонлик, Таъзийқ, Гендер атамалари ҳамда гендер тенгликни таъминлаш юзасидан слайдлар ёрдамида батафсил тушунчалар берилди.
Университетда ушбу мавзуда давра суҳбати ҳамда расмлар танлови ҳам ташкил қилинди.

Text to speech