31 Октябр 2025 йил
                            
                                37                            
                    Термиз давлат педагогика институтида профилактик тадбирлар ўтказилиши давом этмоқда.
Термиз давлат педагогика институти Табиий ва аниқ фанлар факултетида профилактика инспекторлари капитан С.Аманов, катта лейтенант Б.Аллабердиевлар томонидан профилактик тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида давомат, “тиғ”
тадбирлари, тартиб-интизом, киберхавфсизлик масалалари ҳамда талаба-ёшлар ўртасида
ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқий оқибатлари юзасидан
тушунтириш ва тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.
Мазкур тадбир ёшларни қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга, шунингдек, масъулиятли фуқаролик позициясини шакллантиришга хизмат қилади.
 
                     
                                     
                                                         
                                                         
                                                         
                                                        