29 Октябр 2025 йил 559

Термиз давлат педагогика институти талабалари ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказилди

Куни кеча Термиз давлат педагогика институти Жисмоний маданият ва санъат факултетида 1-босқич талабаларнинг ота-оналари билан йиғилиш ташкил этилди.

Учрашувда факультет декани Ш. Худойбердиев, профилактика инспекторлари С. Аманов, Б. Аллабердиев, декан ўринбосарлари, кафедра мудирлари, ўқитувчилар ва тюторлар иштирок этишди.

Учрашув давомида талабаларнинг кийиниш маданияти, одоб-аҳлоқи, тартиб-интизоми, мобил алоқа воситаларидан тўғри фойдаланиш, дарсларга қатнашиш, китоб ўқиш одатини шакллантириш ва ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги назорати масалалари муҳокама қилинди.

Text to speech