25 Сентябр 2025 йил 143

Термиз давлат педагогика институти Жисмоний маданият ва санъат факультетида профилактик тадбир

Термиз давлат педагогика институти Жисмоний маданият ва санъат факультетида талаба-ёшлар ўртасида соғлом муҳитни шакллантириш, уларни ҳуқуқий онг ва маданият руҳида тарбиялаш мақсадида, навбатдаги профилактик учрашув ташкил этилди.

Мазкур тадбирда факультет Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Х. Мирзаев, факультет тюторлари ҳамда институтнинг профилактика инспекторлари С. Аманов ва Б. Аллабердиев иштирок этишди.

????Учрашув давомида талабаларга:

????давомат ва интизом масалалари,

????орият ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш,

????киберхавфсизликни таъминлаш ва интернетдан тўғри фойдаланиш,

????жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш,

????ҳуқуқбузарликларнинг ҳуқуқий оқибатлари

????хусусида кенг тушунтириш ва амалий тавсиялар берилди.

Шунингдек, талабаларни огоҳликка, ўз вақтини унумли сарфлашга, салбий одатлардан йироқ бўлишга ундаш, уларда Ватанга садоқат, фуқаролик масъулияти ва қонунларга ҳурмат руҳини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув очиқ мулоқот тарзида ўтиб, талабаларнинг қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Text to speech