Термиз давлат педагогика институтида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, талаба-ёшларнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш мақсадида навбатдаги тарғибот-ташвиқот тадбири ўтказилди.
Тадбир юртимиз бўйлаб ўтказилаётган “Хавфсиз талаба” ойлиги доирасида ташкил этилиб, унда Термиз давлат педагогика институти профилактика инспекторлари капитан Сардор Аманов, катта лейтенант Баходир Аллабердиев ва бошқа маъсуллар иштирок этишди.
Иштирокчиларга
Одам савдоси, ноқонуний миграция, диний эктремизм ва тероризмга қарши кураш, ҳамда
ушбу халқаро жиноятлардан жабирланишнинг олдини олиш ижтимоий тармоқ интернет оламидан
тўғри фойдаланиш ва норасмий сайтлардан алданиб қолишнинг олдини олиш мавзулари
юзасидан атрофлича маълумотлар берилди. Талабалар билан очиқ мулоқот ташкил этилиб,
уларни хабардор қилиш мақсадида кўргазмали буклетлар тарқатилиб видео роликлар намойиш
этилди.
Тадбир
давомида талабалар орасида одам савдосининг хавфли оқибатлари, унинг олдини олиш
йўллари ҳамда ҳуқуқий саводхонликни ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Ёшларни
огоҳликка, ҳушёрликка ва ўз ҳуқуқларини билишга ундаш мақсадида ташкил этилган ушбу
тадбирда иштирокчилар ўз фикр ва таклифларини билдиришди.
Одам савдосига қарши кураш — ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиз!