Термиз давлат педагогика институтида “Кибер маданиятни юксалтириш” ойлиги доирасида тарғибот тадбири ўтказилди
Термиз давлат педагогика институти педагогика ва ижтимоий фанлар факультети талаба-ёшлари иштирокида “Кибер маданиятни юксалтириш” ойлиги доирасида профилактик тадбир ташкил этилди.
Тадбирда институт профилактика
инспекторлари Баҳодир Аллабердиев, Сардор Аманов, шунингдек, факультет тютор-ўқитувчилари
иштирок этишди.
Учрашув давомида, ижтимоий тармоқлар
орқали содир этилаётган фирибгарлик ва ўғрилик каби жиноятлар, уларнинг олдини олиш
чоралари ҳақида атрофлича тушунтиришлар берилди. Талабаларга онлайн хавфсизлик қоидаларига
риоя қилиш, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш ва кибержиноятлардан ҳимояланиш бўйича
амалий тавсиялар берилди.
Тадбир талаба-ёшларнинг кибер саводхонлигини ошириш ва ахборот маданиятини юксалтиришга хизмат қилди.