Термиз давлат педагогика институтида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга бағишланган профилактик тарғибот семинар-давра суҳбати ўтказилди
2025-йил 31-октябр куни Термиз давлат педагогика институти Тиллар факултетида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва талабаларда ушбу борада ҳуқуқий маданиятни ошириш мақсадида профилактик тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги
бошқармаси ходимлари сафдор Ҳ. Абрайқулов, лейтенант Э. Чоршанбиев, шунингдек, институт
профилактика инспекторлари С. Аманов ва Б. Аллабердиевлар иштирок этишди.
Учрашув давомида, талабаларга йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишнинг аҳамияти,
пиёдалар, ҳайдовчилар ва велосипедчилар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг
олдини олиш чоралари, шунингдек транспорт воситаларидан фойдаланишда эҳтиёткорлик
ва масъулият масалалари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, ёшлар ўртасида профилактик ишларни кучайтириш борасидаги маълумотлар ҳам тақдим этилди.