Термиз Давлат Педагогика институтида, Ички ишлар бошқармаси ҳамда бошқа ҳамкор ташкилот ходимлари ва талабалар иштирокида психологик семинар-тренинг ташкил этилди
Ўзбекистон
Республикаси ИИВнинг 2023 йил 10 апрель кунидаги “Ички ишлар органлари
фаолиятини психологик таъминлашнинг сифат жихатдан янги тизимини жорий этиш
тўғрисида”ги буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар вазирлиги маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш
департаменти ҳамда Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси маънавий-маърифий
ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматининг масъул ходимлари томонидан “Стресс
ҳолатларини олидини олишнинг психологик усуллари” мавзусида семинар-тренинг
ташкил этилди.
Семинарда Ички ишлар органлари, Термиз шаҳар ҳарбий
қисми, Сурхондарё вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармасининг ҳарбий
хизматчилари ҳамда Термиз давлат институтининг профессор ўқитувчи ва талабалари
иштирок етишди.
Йиғилиш иштирокчиларига Термиз давлат Педагогика
институтининг “Психология” кафедраси мудири, психология фанлари номзоди, доцент
Нарбашева Меҳри Ачиловна “Стресс холатларини олидини олишнинг психологик
усуллари” юзасидан маъруза қилди.
Шундан сўнг институтнинг профессор ўқитувчилари
томонидан стресс ҳолатларини олидини олишга бағишланган психологик тренинг
машғулотлари ўтказилди.
Тадбир якунида фаол иштирок этган ўқитувчилар вилоят
ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ташакурномаси билан тақдирланишди.
Шуни
алоҳида таъкидлаш ўринлики ўтказилаётган бу каби тренинг машғулотлар ҳуқуқтартибот
органлари ходимлари, ҳарбий хизматчилар, талабаларнинг келгуси фаолиятларида
юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатлар ҳамда тушунмовчиликларнинг олдини
олишда муҳим аҳамият касб этади.