22 Октябр 2025 йил 111

Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университетида “Тиғ” профилактик тадбири

Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университетида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида университет профилактик инспектори Ш. Алияров, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ҳодимлари томонидан Механика ва кончилик иши факультетида “Тиғ” профилактик тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида талабалар билан очиқ мулоқот шаклида тушунтириш ишлари олиб борилди. Айниқса, ўқув муассасаларига тиғли ва бошқа хавфли воситаларни олиб келиш мумкин эмаслиги тўғрисида қатъий огоҳлантиришлар берилди.

Эслатиб ўтамиз, совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш – БҲМнинг иккидан бир қисмидан 5 бараваригача миқдорда жарима солишдан тортиб, 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Асос: ЎзР МЖтКнинг 185-2-модда ва 185-3-моддаси. (https://lex.uz/docs/97664)

Text to speech