Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университетида кибер маданият тарғиботи ўтказилди
Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети Энергетика ва саноат муҳандислиги факултетида талаба-ёшлар иштирокида “Кибер маданиятни юксалтириш” ойлиги доирасида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда университетнинг профилактика инспектори Шерзод
Алияров ёшларга онлайн хавфсизлик ва кибер маданият бўйича амалий йўриқномалар берди.
Учрашув давомида ижтимоий тармоқлардаги фирибгарликлар,
шахсий маълумотларни ўғирлаш ва бошқа кибер жиноятлар муҳокама қилинди. Талабаларга
ушбу жиноятлар қурбони бўлмаслик учун зарур профилактик чоралар ва тавсиялар тақдим
этилди.
Тадбирнинг асосий мақсади университет талаба-ёшларининг кибер саводхонлигини ошириш ва уларни онлайн муҳитда хавфсиз ҳаракат қилишга чорлашдан иборат бўлди.