Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университетида кибер маданиятни юксалтириш бўйича тарғибот тадбири
Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети Қурилиш ва ирригатсия факултетида талаба-ёшлар иштирокида “Кибер маданиятни юксалтириш” ойлиги доирасида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар
университети профилактика инспектори Шерзод Алияров ҳамда профессор ўқитувчилар
иштирок этди.
Учрашув
давомида ижтимоий тармоқлар орқали содир этилаётган фирибгарлик, ўғрилик каби жиноятлар
ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, бундай жиноятларнинг қурбонига айланмаслик учун
зарур бўлган амалий тавсиялар ва профилактик чора-тадбирлар берилди.
Тадбир Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети талаба-ёшларининг кибер саводхонлигини ошириш ва уларни онлайн хавфсизлик қоидаларига амал қилишга чорлашга қаратилди.