Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университетида Қўшма-Қарор ижросини таъминлаш юзасидан учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг қўшма қарорига асосан, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари-Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи подполковник Учқун Якубов ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида, Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университетига масуъл этиб бириктирилган.
Шу сабабли бугун, 28-март куни, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари-Жамоат
хавфсизлиги хизмати бошлиғи Учқун Якубов томонидан Термиз давлат муҳандислик ва
агротехнологиялар университетида талаба-ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг
олдини олиш мақсадида учрашув ва сайёр қабул ташкил этилди.
Учрашув давомида, талабаларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, фуқаролик жамиятининг
тамойиллари, жамоат хавфсизлиги ҳамда ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ривожлантириш
масалалари бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, талабалар ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий масалалар бўйича мутахассислардан
бевосита жавоблар олишди.
Сайёр қабул давомида билдирилган мурожаатлар диққат билан тингланиб, айрим масалалар
жойида ҳал этилди ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб муддат талаб қиладиган мурожаатларни
тегишли идоралар билан ҳамкорликда ҳал қилиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Мазкур учрашув, нафақат талабаларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, балки уларнинг
жамиятдаги фаоллигини ошириш, ўз ҳақ-ҳуқуқларини англаш ва масъулиятни ҳис қилишга
кўмаклашишга хизмат қилди.
Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш бўйича келгусида бу каби учрашувлар давом эттирилиши режалаштирилди.