17 Июл 2025 йил 301

Термиз шаҳрининг Боғишамол маҳалласида Қўриқлаш бошқармаси ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамкорлигида "Меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди

Маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш ва қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида Республикамиз бўйлаб Ички ишлар органлари ходимлари томонидан “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирларнинг иккинчи босқичи ўтказилмоқда. Ушбу профилактик тадбирларда, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга, ҳудудларни тинч ва хавфсиз масканга айлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тадбирлар доирасида Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамкорлигида Термиз шаҳрининг Боғишамол маҳалласида ишсиз ёшлар учун бўш иш ўринлари "Меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди. Унда ёшларга давлат ташкилотлари, корхоналар ва хусусий секторлардаги мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилиб, бандлигини таъминлаш чоралари кўрилди.

Text to speech