Термиз шаҳридаги таълим муассасасида “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалишининг олдини олиш” комплекс профилактик тадбири ойлиги доирасида учрашув ташкил этилди.
Термиз шаҳридаги 21-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалишининг олдини олиш” комплекс профилактик тадбири ойлиги доирасида, “Ёшлар орасида психоактив моддаларга қарамликнинг олдини олиш” мавзусига бағишланган учрашув ҳамда хизмат итлари ёрдамида кўргазмали чиқиш ташкил этилди.
Ташкил этилган учрашувда
вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси
Кинология хизмати масъул ходимлари, 21-сонли умумий ўрта таълим мактаб масъуллари,
профилактика инспекторлари ҳамда 10 ва 11-синф ўқувчи ёшлари иштирок этишди.
Мавзу юзасидан йиғилганларга
“Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалишининг олдини
олиш” комплекс профилактик тадбири ойлигини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ва
вазифалар тушунтирилди.
Шунингдек, келажак авлод
вакиллари айниқса ёш йигит-қизлар таркибида гиёҳванд моддалар мавжуд бўлган таблеткаларни,
синтетик гиёҳванд воситаларини истеъмол қилишлари оқибатида бу жирканч иллатга қарам
бўлиб қолишаётганликлари, оқибатда турли кўнгилсиз ҳолатлар, оғир оқибатли жиноятлар
ва давоси топилмас касалликларга мубтало бўлаётганликлари ҳақида далилларга асосланган
маълумотлар келтирилди.
Учрашув давомида, ўқувчи
ёшларга гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларга қарши курашиш, унга қарамликнинг
олдини олишга қаратилган буклетлар тарқатилди.
Ўқувчилар масъулларга ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишиб, уларга атрофлича жавоблар олишди.