Термиз шаҳридаги таълим муассасасида Кибер жиноятларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот йиғилиши бўлиб ўтди.
Термиз шаҳар 3-сонли умумтаълим мактабида “Кибержиноятчилик
ва уларнинг содир этилишига сабаб бўлаётган асосий омил ва шароитлар” мавзусида
“Оталар мажлиси” бўлиб ўтди. "Шодлик" маҳалласи еттилиги, мактаб масъуллари
ҳамда Сурхондарё вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлими катта
тезкор вакили А.Ялғашов, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ката ўқитувчиси Ў.Жияновлар
иштирок этишди.
Мавзу
юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ Тезкор
қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлими катта тезкор вакили А.И.Ялғашов сўзга чиқиб,
ҳозирги кунда содир этилаётган ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги соҳасидаги
жиноятларнинг олдини олиш ва унга қарши курашишни самарадорлигини ошириш мақсадида,
ота-оналарга, кибермаконда содир этилаётган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар бўйича ҳуқуқий
тушунчалар, уларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ҳамда фуқароларга банк
пластик карта кодларини бегона шахсларга бермаслик бўйича тавсиялар берилди.