27 Сентябр 2024 йил 181

Термиз шаҳридаги таълим даргоҳларида ички ишлар органлари томонидан оталиққа олинган ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Термиз шаҳар ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Мавлон Бозоровга бириктирилган оталиққа олинган Термиз шаҳридаги 2 сонли умумий ўрта таълим мактабининг 220 нафар ўқувчи ёшларлари иштирокида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда ёшларнинг қизиқишлари ва уларни қийнаб келаётган муаммоли масалаларини ўрганишга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида, ёшлар ўзларининг қизиқишлари билан ўртоқлашиш асносида, баъзи муаммоларини ҳам баён этишди. Масъуллар аниқланган муаммо ва камчилликларни биргаликда бартараф этиш чораларини кўришди. 

Text to speech