9 Декабр 2023 йил
865
Термиз шаҳридаги Президент мактабида Вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси билан ҳамкорликда давра суҳбати ташкил этилди.
Ўтказилган
тадбирда Вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бўлинма бошлиғи майор
Ф.Қодиров ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги
гуруҳи катта инспектори майор Ғ.Жумаевлар ўқувчиларга юртимизда жамоат хавфсизлиги
соҳасида, аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш борасида амалга оширилаётган
кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ҳақида маълумотлар
берди.
Тарғибот тадбири давомида йўл ҳаракати қоидаларига амал
қилиш бўйича ўқувчилар учун махсус тайёрланган буклетлар тарқатилди.