Термиз шаҳридаги мактабларда ички ишлар органлари томонидан оталиққа олинган ёшлар билан наввбатдаги учрашув ташкил этилди.
Термиз шаҳар ИИБ бошлиғи ўринбосари Тергов бўлими бошлиғи майор
Х.Фармоновга бириктирилган оталиққа олинган Термиз шаҳридаги 6 сонли умумий
ўрта таълим мактабининг 9-10-11 синф ўқувчилари ўртасида жиноят ва
ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда ёшларнинг қизиқишлари ва уларни
қийнаб келаётган муаммоли масалаларини ўрганишга бағишланган учрашув бўлиб
ўтди.
Учрашувда, Термиз шаҳар ИИБ Жамоат хавфсизлиги
хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими Вояга етмаганлар ва ёшлар билан
ишлаш гуруҳи катта инспектори майор А.Аманов, ҳудуд профилактика инспектори
лейтенант О.Латипов ҳамда мактабга бириктирилган Миллий гвардия болалар билан
ишлаш гуруҳи инспектор психологи катта лейтенант У.Бўриевлар ҳам иштирок этиб
мактаб ўқувчиларини қизиқтирган саволларига жавоблар беришди.