Термиз шаҳридаги мактабларда ички ишлар органлари томонидан оталиққа олинган ёшлар билан учрашув ташкил этилди.
Термиз шаҳар ИИБ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бўлими бошлиғи майор
Шерзод Холмўминов ҳамда шаҳар ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси бўлими Вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш гуруҳи катта
инспектори майор Аманов Алишерларга бириктирилган оталиққа олинган Термиз шаҳридаги
14 сонли умумий ўрта таълим мактабининг 135 нафар ўқувчи ёшларлари иштирокида жиноят
ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда ёшларнинг қизиқишлари ва уларни
қийнаб келаётган муаммоли масалаларини ўрганишга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида, ёшлар ўзларининг қизиқишлари билан
ўртоқлашиб, баъзи муаммоларини ҳам баён этишди. Масъуллар аниқланган муаммо ва камчилликларни
биргаликда бартараф этиш юзасидан фикр мулоҳазаларини билдиришди.