25 Январ 2024 йил 582

Термиз шаҳридаги мактабларда “Тиғ”, “Давомад” профилактик тадбирлар давом этмоқда.

Термиз шаҳар ИИБ бошлиғи подполковник У.Р.Шукуров томонидан  умумий ўрта таълим мактабларида инспектор-психологлар билан биргаликда “Тиғ”, “Давомад” профилактик тадбирлари ўтказилди.

Профилактик тадбир давомида ўқувчилар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни, тан жароҳати билан боғлиқ жиноятларни олдини олиш, ўқувчиларни дарс машғулотларига тўлиқ қатнашиши, дарс машғулотларига сабабсиз келмаган ўқувчиларни дарсга қайтариш чоралари кўрилди.

Ўқувчилар ўзлари билан бирга сумкаларида ўткир тиғли жисмлар, совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни бор ёки йўқлигини билиш, қўл телефонларида порнографик ва диний мазмундаги видеороликлардан фойдаланиш холатлари текширилиб, салбий оқибатлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.  Шунингдек, мактабларда ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишилди.

Text to speech