18 Январ 2025 йил 644

Термиз шаҳридаги маҳалла еттилиги ўртасида кибертаҳдидлардан огоҳликка чақирувчи тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Ўтказилган тарғибот тадбирида, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, Бахтиёр Иноқов ҳамда вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати Кибер хавфсизлик бўлими бошлиғи Мансур Хўжаевлар иштирок этиб, бугунги глобаллашув жараёнида ахборот технологияларининг ўрни ва бу соҳа орқали айрим кимсалар ушбу йўналишда ғаразли ниятларни ошириб келаётганлиги оқибатида, кўплаб жиноятлар содир этилаётганлиги ҳусусида сўз юритди.

Шунингдек,  ахборот технологиялари соҳасида содир этилаётган жиноятларнинг барвақт олдини олиш мақсадида фуқароларнинг ушбу соҳага нисбатан онгини ошириш, фуқаролар ўртасида тарғибот тадбирларини олиб бориш ва унда нималарга аҳамият берилиши тушунтирилди.

Text to speech