3 Август 2024 йил
511
Термиз шаҳридаги “Келин-куёвлар мактаби”-оилалар мустаҳкамлиги учун хизмат қилади.
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш
ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари доирасида Термиз
шаҳрида “Келин-куёвлар мактаби” фаолият юритиб келмоқда.
Мактабнинг 4 кунлик тренинг дарсларига вилоят оила ва
хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи З.Хидирова, шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи
Г.Раҳмонова, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Ў.Эшимова, Мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги бош
отинойиси Х.Қосимова ва Термиз шаҳар соғлиқни сақлаш ходимлари, психолог ва мутассади
ташкилот раҳбарлари ва 15 жуфт ёш оила вакиллари ўз маърузалари билан иштирок этишиб,
тренинг қатнашчиларига ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашди.