Термиз шаҳридаги Хотира майдонида Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилиб, аждодларимиз Ватан олдида қилган хизматлари эътироф этилди.
Инсон учун тинчлик бебаҳо неъматдир. Осойишталигини
йўқотган хонадон ҳам, мамлакат ҳам асло хотиржам бўла олмайди. Шунданми ўзбек
халқи азал-азалдан тинчликсеварлик тарғибига бағишланган буюк миллий маънавий
меросга эга. 9 май санасини Хотира ва Қадрлаш куни тарзида умумхалқ байрами
сифатида нишонлаб келаётганимиз замирида ҳам айнан ана шу эзгу мақсад ётади.
Термиз шаҳридаги Хотира майдонида ҳам бугунги нурафшон хотиржамликни бизга бахшида
этган аждодларимиз ёдга олинди.
Вилоят хокимлиги, вилоят Ички ишлар бошқармаси ва
ҳуқуқтартибот органлари, вилоят ИИБ фахрийлари ҳамда ватан ҳимоячилари жам
бўлган майдон узра ҳарбий оркестр томонидан ғалаба ва хотира куйлари садоси
остида Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди. Гарчи қадди букилган
бўлсада, бугунги ёруғ кунлардан, тинчлик ва осойишталикдан, атрофи
гулчамбарларга тўлиб, гўёки паришон онанинг ҳузури байрамона кўриниш олди.
Тадбирда Ватан учун жон фидо қилган ҳимоячилар хотираси
ёдга олиниб, орамиздаги фидойи инсонларнинг, тинчликнинг қадрига етиш, урушни
қоралаш, тинч-осойишта яшаётганимиз, турмуш фаровонлигини таъминлаш учун кечани
кеча кундузни кунду, совуқни-совуқ, иссиқни-иссиқ демай тер тўкиб, унумли
меҳнат қилаётганимизнинг шукронаси келтирилди.
“Ватанпарварлик” боғида уруш йилларида фойдаланилган
ҳарбий техникалар, қурол аслаҳалар билан танишиш асносини берувчи кўргазмали
“фронт майдони”ни эслатувчи жонли саҳна ясатилган. Ушбу ҳудудга ташриф
буюрганлар уруш йиллари гавдаланган манзаранинг гувоҳи бўлишиб, қурол
аслаҳалар, куч ишлатар тузилмаларнинг саҳналаштирилган чиқишларини томоша
қилишди.
Байрам муносабати билан ёзилган бир дастурхон
атрофида нуроний ва фахрийлар дилдан суҳбат қуришиб доруломон кунларга
шукроналар келтиришди.
Она Ватан олдида
аждодлар хизмати эътироф этилиб, уларнинг руҳи ёдга олинди. Зеро хотира ҳамиша
муқаддас, қадр азиздир.