Термиз шаҳридаги хорижга кетган ёшлар манзилли ўрганилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли кучлар Олий Бош қўмондони
Ш.Мирзиёев раислигида 2024 йилнинг 12 январь куни ўтказилган Хавфсизлик
кенгашининг кенгайтирилган йиғилишидаги белгиланган вазифалар ижросини
таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар бўйича ички ишлар
органларининг ҳудудий тузилмаларига ёшлар бириктирилди.
Ушбу ёшлар орасида ҳозирда кунда Хорижий мамлакатларга ишлаш, сайёҳат,
ўқиш ёки соғлигини тиклаш ва бошқа мақсадларда кетган ёшларнинг яшаш хонадонларига
борилиб, уларнинг яқин қариндошлари билан суҳбатлар ўтказилиб оилавий муҳити ва
шароитлари ўрганилмоқда. Бундан кўзланган мақсад эса ёшларнинг турли ёд ғоялар
таъсирига тушиб қолиши ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этилишининг олдини
олишга қаратилган.