Термиз шаҳридаги 4 сонли умумий ўрта таълим мактабида “Оналар йиғилиши” ташкил этилди.
Термиз шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 4-сонли умумий ўрта таълим мактабида 2025-йил 29-март куни 10-11-синф ўқувчи қизларининг оналари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Ўтказилган йиғилишда,
вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
бошқармаси Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш Маркази ҳамда 4-сонли
умумий ўрта таълим мактаби масъул раҳбарлари, Миллий гвардия Сурхондарё вилояти
бўйича бошқармаси болалар билан ишлаш бўлими Термиз шаҳар инспектор психологлари
ўз маърузалари билан иштирок этишди.
Йиғилиш давомида,
давлатимизда “Хотин-қизларга яратилаётган шарт-шароитлар, жамиятда хотин-қизларнинг
ўрни”, “Вояга етмаган қизлар ўртасида саломатлик, шахсий гигиена”, “Фарзанд тарбиясида
ота-онанинг ўрни ва қизларни миллий қадрият ва анъаналар руҳида тарбиялаш”, “Қизлар
ўртасида Одоб-ахлоқ қоидалари ва кийиниш маданияти” каби мавзуларда масъулларнинг
маърузалари тингланди.
Шунингдек, йиғлишда иштирок этаётган ўқувчи қизларнинг оналари ҳам сўз олиб, ўқувчи қизлар тарбияси билан шуғулланишда ўз- фикр мулоҳазаларини билдиришиб, қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар олишди.