7 Феврал 2024 йил 603

Термиз шаҳридаги 26 сонли умумий ўрта- таълим мактаби ўқувчилари иштирокида “Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” мавзусида тарғибот учрашуви ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2019-йил 30-сентябрдаги "Ички ишлар вазирлиги Академияси курсант ва тингловчиларининг Ички ишлар органларида амалиётларини ташкил этиш тўғрисида"ги буйруғи ҳамда Академиянинг 2023/2024 ўқув йилидаги ўқув жараёни жадвали ижросини таъминлаш мақсадида ИИВ Академияси бошлиғининг 2024-йил 16-январ кунидаги 1-сонли Фармойишининг режа топшириғига асосан, амалиёт давомида ҳар бир курсант ўзи таълим олган мактаб ва ИИВ академик лицейи, шунингдек ўзи истиқомат қилаётган маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳамда олий таълим муассасаларида "Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!" мавзусида тарғибот тадбирини амалга оширишлари кўрсатиб ўтилган.

Шу боисдан 2024 йил 6 феврал куни Термиз шаҳрида жойлашган 26 сонли умумий ўрта- таълим мактабнинг ўқувчилари иштирокида “Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир” мавзусида тарғибот-ташвиқот учрашуви ўтказилди.

Тадбирда ИИВ Академияси, Сурхондарё вилояти ИИБ ва Термиз шаҳар ИИБ масъул ходимлари ҳамда ИИВ Академияси 3-ўқув курсантлари иштирок этишди.

Таълим даргоҳида ўтказилган тарғибот тадбирида тадбир иштирокчилари томонидан мактаб ўқувчи ёшларига «Ватан» тушунчасининг мазмун-моҳияти, сеҳру жозибаси ва қудрати унинг ҳаммага тенглиги ва барчани бирлаштира олиши, “Ватанпарварлик” кенг маънода кишининг оиласига, туғилиб ўсган юртига, халқига ва ватанига бўлган пок туйғуси, яъни муҳаббати, муҳаббат инсон қалбидаги юксак фазилат ҳамда жамиятда ўзини намоён этувчи қадрияти, бетакрор маданиятидан фахрланишга, бетакрорлигини сақлаб қолишга, бошқалардан фарқ қилувчи жиҳатларини англашга, ғамхўрлик кўрсатишга, Ватан ва халқ манфаатларини ҳимоя қилишга ўргатиши тўғрисида тушунчалар берилди.

Бундан ташқари, мактаб ўқувчиларига Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги олий ва ўрта махсус таълим даргоҳлари тўғрисида маълумотлар берилиб, мазкур таълим даргоҳларига 2024/2025-ўқув йили учун ўқишга танлов эълон қилинганлигини маълум қилишди.

Тадбир давомида, ўқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Text to speech