9 Июн 2025 йил 353

Термиз шаҳридаги 20-сонли умумтаълим мактабида, “Долзарб 90 кунлик” тадбирлари доирасида, спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Ёзги таътил-бу ўқувчилар учун нафақат дам олиш, балки янги билим ва кўникмалар ошириш имкониятидир. Шу боис, мамлакатимиз бўйлаб ёзги таътилни мазмунли ташкил мақсадида ўқувчи ёшлар учун бир қатор санъат ва спорт тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган. Бу каби сайи ҳаракатлар, Сурхондарё вилоятидаҳам ўз аксини топмоқда.

Жумладан “Долзарб 90 кунлик”  чора-тадбирлар режаси асосида, Термиз шаҳар Мангузар маҳалласида жойлашган 20-сонли умумтаълим мактабида, шаҳар ИИБ ташаббуси билан шу мактабда таҳсил олувчи ўғил болалар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

Мазкур ташаббуслар ўқувчиларнинг ёзги таътилини мазмунли ва самарали ўтказиш, уларнинг интеллектуал, маънавий ва жисмоний ривожланишига ҳисса қўшиш билан бир қаторда, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда ижтимоий фаолликларини оширишга хизмат қилади.

Text to speech