Термиз шаҳрида жиноятчиликни жиловлаш юзасидан тунги ўрганиш олиб борилди
Сурхондарё
вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ва Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Абдувоҳид
Исмоилов мутасаддилар билан Термиз шаҳрининг "Боғишамол"
маҳалласи ҳудудидаги Фаровон массивида жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликни
олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича тунги хизматга жалб
этилган ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари ҳамда "маҳалла
бешлиги"нинг ҳамкорликда хизмат олиб бориш жараёнларини кўздан кечиришди.
Шунингдек,
массивнинг бош режага мувофиқлиги кўриб чиқилиб, масъулларга янги лойиҳаларни
амалга оширишда унга қатъий риоя қилиш бўйича огоҳлантириш берилди.
Ўрганиш жараёнида маҳалла фаоллари билан суҳбат қилиниб,
аҳолининг муаммо ва таклифлари тингланди. Аввалги ташрифда берилган топшириққа
кўра, автомобиллар турар жойи ва кўп қаватли уйларнинг ертўласида спорт зали,
кутубхона ташкил этиш ишлари билан танишилди.