Термиз шаҳрида жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликнинг олдини олиш тадбирлари ўтказилди
Сурхондарё вилояти ҳокими
Улуғбек Қосимов ва Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Абдувохид Исмоилов
мутасаддилар билан Термиз шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликни олдини
олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини олиб бориш бўйича тунги рейд
тадбирларида иштирок этишди.
Рейд ва ўрганиш тадбирлари Термиз шаҳридаги “Боғишамол” маҳалласида ўтказилди. Маҳаллада 5 минга яқин хонадонда 23,5 минг аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда 76 та кўп қаватли турар жойлар бўлиб, ижарада турувчи талабалар кўпчиликни ташкил этади. Маҳаллада жиноятчилик ўтган йилга нисбатан ошганлиги, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича етарли ишлар амалга оширилмаганлиги, ободонлаштириш, чиқиндиларни олиб чиқиш ишлари қониқарсиз эканлиги қаттиқ танқид қилинди.
Вилоят раҳбари ҳудудни тартибга келтириш, автомобиллар турар жойи ва янги Бошқарув сервис компаниялари ташкил этиш, кўп қаватли уйларнинг ертўлалардан самарали фойдаланиб, спорт заллари ташкил этиш бўйича вазифаларни белгилаб берди.
Профилактик рейд тадбирлари вилоятнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.