27 Июн 2024 йил 317

Термиз шаҳрида тунги вақтда аҳоли тинчлигини таъминлаш йўлида хизматга жалб қилинган ходимлар фаолияти вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари томонидан ўрганилди.

Жорий йилнинг 24 санасидан 30 санасига қадар Сурхондарё вилоятида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш шунингдек хавфсиз ҳаётни таъминлаш мақсадида, “Долзарб ҳафталик” этиб белгиланди.

Ушбу ҳафталик доирасида, Сурхондарё вилоят ИИБ масъуллари томонидан қатор чора-тадбирлар олиб борилмоқда, куни кеча бошқарма бошлиғининг 1-ўринбосари Бахтиёр Иноқов даставвал Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармасида бўлиб, Термиз шаҳри ҳудудида кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш хизматини тўғри ташкил этиш борасида тергов тезкор гуруҳига керакли йўриқномалар берилди.

Шунингдек сутканинг тунги вақтларида хизмат олиб бораётган соҳавий хизмат ходимларининг иш фаолияти ҳам ўрганилди. Шаҳарнинг аҳоли гавжум жойларида жамоат тартибини сақлашга масъул бўлган Патруль пост хизмати ходимлари ва Йўл патруль хизмати ходимларининг хизмат фаолияти билан танишиш асносида пиёдалар ва ҳайдовчиларнинг ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қиладиган йўл ётиқ чизиқларининг чизилиш жараёнлари ҳам кўздан кечирилди.

Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари томонидан навбатдаги ўрганиш манзили Мангузар мунтазам йўл патрул хизмати маскани бўлди ва манзилда хизмат бурчини бажараётган ходимларнинг иш фаолияти билан танишиб автотранспорт воситалари билан боғлиқ ҳолатлар яҳни автомашиналар олиб қочилиши билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш борасида зарур чораларни кўриш бўйича керакли тавсиялар берилди.

Text to speech