4 Июл 2024 йил 342

Термиз шаҳрида тиббиёт ходимлари ўртасида Кибермаданиятни оширишга қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди.

Термиз шаҳридаги Нурли келажак маҳалласи ҳудудида "Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги" доирасида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.

Ташкил этилган тарғибот тадбири Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими профилактика инспектори томонидан тиббиёт ходимлари иштирокида ташкил этилди.

Тадбир давомида, ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларимиз кибержиноят, фирибгарлик, ўғрилик ва бошқа шу каби жиноятлар қурбонига айланиб қолаётганлиги ҳақида сўз юритилиб, ушбу жиноят қурбонига айланиб қолмаслик учун амал қилиши лозим бўлган чоралар ва ижтимоий тармоқлар орқали берилаётган ҳар хил турдаги алдовларга ишонмасликлари тушунтирилди.

Тарғибот тадбири якунида, тарғибот иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассис томонидан жавоблар олишди.

Text to speech