22 Июн 2024 йил
400
Термиз шаҳрида содир этилган жиноят муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
Жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда жавобгарликнинг муқаррарлигини
таъминлаш билан бирга, жамоатчилик иштирокида жиноят ва унинг салбий оқибатларини
муҳокама қилиб бориш ҳам содир этилиши мумкин бўлган салбий ҳолатларни олдини олишга
хизмат қилади.
Термиз шаҳар ИИБ раҳбарияти ҳамда Термиз шаҳар солиқ инспексияси томонидан
маҳаллаларда доимий ўтказиб келинаётган жиноятчилик муҳокамаси тадбирлари ҳам айни
мақсадларга қаратилган.
Кенг жамоатчилик вакиллари ва мутасаддилар иштирокида содир этилган оғир турдаги
жиноятлар муҳокама этилди.
Йиғилишда, атрофда
бўлаётган ҳар қандай воқеа ва ҳодисага эътиборли бўлиш, унга даҳлдорлик ҳисси билан яшашгина жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдаги энг самарали восита эканлиги тушунтирилди.