Термиз шаҳрида содир этилган жиноят кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди.
Сурхондарё
вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари Б.Иноқов, сектор раҳбарлари,
маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида “Боғишамол” ҳамда “Катта
боғ” маҳаллаларида содир этилган Транспорт воситасини олиб қочиш жинояти муҳокамаси
ўтказилди.
Термиз шаҳар ИИБ
бошлиғи Ў.Шукуров содир этилган нохуш жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва унинг
оқибатларини кенг жамоатчилик эътиборига етказди.
Вилоят ИИБ
бошлиғининг 1-ўринбосари Б.Иноқов маҳалла
еттилиги ва фаоллари ҳар қандай салбий ҳолатларни содир бўлишига имкон яратмасликлари,
балки уни олдини олишга ҳаракат қилишлари, маҳалладаги фуқаролар билан профилактик
суҳбатлар олиб бориш зарурлигини, қолаверса,
ёшлар жамиятда юриш-туриш қоидаларига риоя этиб, бўш вақтини мазмунли
ташкил этиш, фойдали машғулот билан ўтказишини назорат қилиш зарурлиги шунингдек
ҳар бир автоулов эгалари ҳушёр ва огоҳ ҳолда бўлишлари ҳар бир ҳайдовчи ўз автоуловларини
очиқ қолдирмасликлари, жиноят содир этилишига шароит яратиб бермасликлари йиғилганларга
тушунтирилди.
Муҳокама йиғилишида
шаҳар ҳудудида, бу каби жиноятларни содир этилишига йўл қўймаслик юзасидан
тегишли мутасаддиларга муҳим чора-тадбирлар белгилаб берилиб, ижроси назоратга
олинди.
Йиғилиш якунида, йўл
ҳаракати хавфсизлиги бўлими томонидан иштирокчиларга огоҳликка чорловчи
буклетлар тарқатилди.