18 Июл 2025 йил 224

Термиз шаҳрида Қўриқлаш бошқармаси томонидан маҳаллалар кесимида тарғиботлар давом эттирилмоқда

"Хавфсиз ва соғлом юрт" шиори остида ўтказилаётган тадбирлар давомида Термиз шаҳрининг Саҳоват маҳалласида Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан ташкил этилган учрашувда фуқароларга жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда замонавий қўриқлашнинг техник воситалари, қўриқлаш хизмати турлари ҳамда тезкор ҳаракатланувчи гуруҳларнинг имкониятлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Тадбиркорлик субъектлари масъуллари билан ҳам учрашувлар ўтказилиб, хавфсизликни таъминлаш, мулкий турдаги жиноятларнинг олдини олиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.

Бу каби чора-тадбирлар жиноятларнинг олдини олиш, фуқароларнинг осойишта ҳаётини таъминлаш ҳамда жамоат тартибини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Text to speech