4 Октябр 2024 йил 513

Термиз шаҳрида пробация назорати остида турувчи аёллар билан психолог учрашуви ташкил этилди.

Бугун Термиз шаҳар ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация назорати остидаги ёшлар ва аёллар билан Термиз шаҳар ҳокими ўринбосари Г.Рахмонова ва Пробация гуруҳи инспектори Д.Алланазаровалар “Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий маърифат маркази психологи билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда марказнинг имкониятлари, яратилган шарт-шароитлар, касбий ва хорижий тил ўрганиш, хусусий бизнесни йўлга қўйиш ва бизнес режа яратиш, шунингдек марказ психологи билан амалий машғулотларда мотивация олиш орқали ўзларининг олдига қўйган мақсадларига эришиш йўлларини ўрганишди. Шу билан бирга ўқиш ва касб ўрганишга иштиёқи қизиқиши юқори бўлган аёллар келгусида ушбу марказда билим ва тажриба орттиришни мақсад қилишди.

Text to speech